Бозордаги дўкондан ўғирлик содир этган 26 ёшли аёл фош этилди

Dec 16 2017
(0) Comments

Зангиота туман ИИБга Бухоро вилоятида яшовчи, ёлланма ишчи, 1988 йилда туғилган Ж.Э. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида жорий йилнинг 7 декабрь куни соат 14.30 ларда, номаълум шахс, қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, Зангиота тумани ҳудудида жойлашган савдо мажмуасидаги дўкондан бир дона аёллар пальтосини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бекобод туманида яшовчи, уй бекаси, 1991 йилда туғилган Ш.Т. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Ашёвий далил олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.