Девор ошиб ўтиб, икки миллион сўмдан ортиқ пулларни ўғирлаб кетган шахс ушланди

Dec 16 2017
(0) Comments

Янгийўл туман ИИБга 1964 йилда туғилган Р.Й. ариза билан мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, девордан ошиш йўли билан кириб, уйи меҳмонхонасида бўлган икки миллион тўрт юз минг сўм пулларини ўғирлаганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Янгийўл шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган И.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Ашёвий далил сифатида ўғирланган пулларга олинган қишки куртка ва қишки пойабзал олинди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.

Related Posts