Молхонадан гиёҳвандлик моддаси топилди

Jan 20 2018
(0) Comments

2018 йил 11 январь куни соат 10.00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Чиноз туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган, Б.Ғ.нинг уйи гумонланиб текширилганда, молхонасини тахта поли тагидан қуритилган ҳолатда қутига солинган вазни 18,8 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, расмийлаштирилиб олинган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.