Ўртачирчиқ туманида вояга етмаганлар талончиликка қўл уришди: жабрланувчи ҳам уларнинг тенгдоши

Jan 20 2018
(0) Comments

2018 йилнинг 17 январь куни соат 13.00 да, Ўртачирчиқ туман, Ўчоқли маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган, Ш.Н., шу туман, Янгитурмуш маҳалласида яшовчи, Тошкент шаҳар, Миробод туманида жойлашган «Миробод саноат касб-ҳунар коллежи» 3-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган, А.А. ва Юқоричирчиқ туман, Ийк ота маҳалласида яшовчи, Ўртачирчиқ туманида жойлашган «Қурилиш касб-ҳунар коллежи» 3-босқич ўқувчиси, 1999 йилда туғилган, Д.Т.лар Ўртачирчиқ тумани, Қутб юлдузи маҳалласидан ўтган «Тошкент-Нурафшон» йўлининг Нурафшон йўналишида жойлашган автобус тўхташ бекатида турган, Ўртачирчиқ туман, Қорасув маҳалласида яшовчи, Ўртачирчиқ туман «Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи» 2-босқич ўқувчиси, 2001 йилда туғилган, С.Т.ни ёнида бўлган нархи 700 минг сўм бўлган «Самсунг» русумли уяли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, олиб қўйишиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида гумонланувчилар ички ишлар органлари томонидан аниқланиб, ушланганлар.

Далилий ашё сифатида «Самсунг» русумли уяли телефон аппарати олинган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.