Қурилиши битмаган уйдан ўғирлик содир этган шахс қўлга олинди

Jan 20 2018
(0) Comments

2018 йил 18 январь куни соат 01.00 ларда, Ангрен шаҳар, Аппартак маҳалласи, Дукентсой кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1957 йилда туғилган, Ю.А., Ангрен шаҳар, Боғи-сурх маҳалла фуқаролар йиғини Ибн Сино кўчасида яшовчи, ёлланма ишчи, 1991 йилда туғилган, З.М.нинг қурилиши битмаган ва қаровсиз қолган уйига девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, ҳовлисидан баҳоси 1.200.000 сўм бўлган қурилиш моллари ва анжомларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, ушланган.

Далилий ашё сифатида қурилиш анжомлари олинган.

Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.