300 миллион сўмлик тақинчоқларни алдов йўли билан олиб, фирибгарлик содир этган шахс фош этилди

Jan 20 2018
(0) Comments

2017 йилнинг июль ойидан 1 октябрь кунига қадар Янгийўл тумани, Шўралисой маҳалласида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республика Республика Житоят Кодексининг 171-моддаси 1-қисми (жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш) билан судланган 1969 йилда туғилган, Ж.И. Янгийўл тумани, Наврўз маҳалласида фирибгарлик йўли билан, Янгийўл шаҳар, Самарқанд кўчасида яшовчи, уй бекаси, 1974 йилда туғилган, А.Ш. ишончини суиистеъмол қилиб, «тез орада қайтариб бераман» – деб алдаб, ундан баҳоси 299.428.571 сўм бўлган тилла-тақинчоқларини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермасдан ўз эхтиёжларига ишлатиб юборган.

Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.