Бекободда гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Jan 22 2018
(0) Comments

2018 йилнинг 18 январь куни соат 23.00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Бекобод шаҳар, Дўстлик маҳалласи, 14-даҳа, 85-уй олдида Бекобод шаҳар, Машъал кўчасида яшовчи, «Бекобод цемент» АЖда ишловчи, 1967 йилда туғилган Ў.Б. ҳолислар иштирокида гумонланиб текширилганда, унда оқ рангли, полимер пакетга ўралган «Марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланиб, расмийлаштирилиб олинган.

Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.