Дала-ҳовлидан ўғирлаган маиший анжомлар эгасига қайтарилди

Jan 22 2018
(0) Comments

2018 йил 21 январь кунига ўтар кечаси, Юқоричирчиқ туман, Истиқлол маҳалласи, Мафтун кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган, И.Й., шу кўчада яшовчи, 1995 йилда туғилган, Н.Ю. ва шу кўчанинг рақамсиз уйида яшовчи, 2000 йилда туғилган, М.Ю.лар хонадон эгалари йўқлигидан фойдаланиб, эшикни бузиш йўли билан киришиб, Қибрай туман Тузел маҳалласи, Темир йўлчи боғдорчилик узумчилик ширкатидаги дала-ҳовлида яшовчи, Тошкент Давлат Педагогика Университети ўқитувчиси, 1961 йилда туғилган, М.Т. нинг дала-ҳовлисидан умумий баҳоси, 1.700.000 сўм  бўлган «LG» русумли телевизор, DVD аппарат, «YASIN» русумли тюнер, «LOK» русумли компьютер монитори ва 300.000 сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан И.Й. ва Н.Ю.лар ушланганлар.

Далилий ашё сифатида «LG» русумли телевизори, DVD аппарати, «YASIN» русумли тюнери ва «LOK»русумли компьютер монитори олинган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилган.