Коммунал қарздорликни бутунлай йўқ қилиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди

Jan 22 2018
(0) Comments

Ангрен шаҳар, Дўстлик кўчасида яшовчи, Ангрен шаҳридаги “Ангрен Чамани” хусусий уй-жой мулкдорлар ширкати раиси, муқаддам 2016 йил 30 ноябрь куни ЎзР ЖКнинг 168-моддаси билан судланган, 1975 йилда туғилган, А.А. Ангрен шаҳар, Озодлик маҳалласи ҳудудида фирибгарлик йўли билан, Оҳангарон тумани, Четсув қишлоғида яшовчи, 1984 йилда туғилган, И.С.ни ишончига кириб, унинг Ангрен шаҳар, Озодлик маҳалласида жойлашган хонадонининг иссиқлик энергиясидан бўлган 3.400.000 сўмлик қарздорлигини “Ангрен иссиқлик энергияси” ДУКда ишловчи танишлари орқали 1.800.000 сўм эвазига бутунлай йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, аввалроқ 1.300.000 сўм олиб, қолган 500.000 сўмни олиб келишини талаб қилиб, 19 январь куни соат 14.00 да 5/3-даҳасида 500.000 сўм пулни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушланган.

Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси, 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.