Олмалиқлик эркак маст ҳолатда 20 ёшли йигитни пичоқлади

Jan 22 2018
(0) Comments

2018 йил 20 январь куни соат 23.55 да Олмалиқ шаҳар, Амир Темур кўчасида яшовчи, «Сувоқава» корхонасининг бош муҳандиси, 1965 йилда туғилган, А.К. маст ҳолда, уйининг олдида Олмалиқ шаҳар, Муқумий кўчасида яшовчи, «Олмос глобал» МЧЖнинг ишчиси, 1994 йилда туғилган Б.Б. билан ўзаро жанжаллашиб, Б.Б.нинг қорин қисмига бир маротаба пичоқ билан уриб, тан жароҳати етказган.

Тиббиёт ходимларининг маълумотномасига кўра, Б.Б.нинг «қовуқ соҳасининг кесилиб санчилган яраси, операция давомида аниқланишича, ингичка ичакнинг тўрт жойидан қорин қисмида кесилган жароҳати, артерия шохчасининг кесилган жароҳати, йўғон ичак ички қисмига ўтмаган кесилган жароҳатлари» борлиги аниқланган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.