Бир ой ичида бир уйни икки марта тунамоқчи бўлган ўғри қўлга олинди

Jan 28 2018
(0) Comments

Тошкент тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи А.Т. 2017 йил 19 октябрда тумандаги Ғишткўприк маҳалласида истиқомат қилувчи Р.М.нинг ҳовлисидан 600 минг сўмлик тамаки маҳсулотларини, 25 октябрь куни шу маҳалладаги О.Т.нинг машинасидан 150 доллар ва 200 минг сўм, 8 ноябрь куни яна 500 минг сўм пулни ўмаради.

А.Т. белни оғритмай ўғирликдан пул топишга берилиб кетиб, бир марта «урган» уйини иккинчи бор тунашдан ҳам тап тортмади.

2017 йил 18 ноябрь куни кеч соат тахминан 01:00 атрофида у Р.М.нинг уйига такроран ўғирликка киради. Лекин ҳовлида турган автомашина ойнасини синдираётган пайтда уй эгалари томонидан ушланиб, ички ишлар идораларига топширилади.

Мазкур жиноят иши Зангиота туманидаги академик лицейда ўтказилган сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди.