22 ёшли қизни Ҳиндистонга фоҳишаликка «сотмоқчи» бўлган аёллар ушланди

Jan 28 2018
(0) Comments

2018 йил 20 январь куни соат 07.00 да Тошкент шаҳридаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Тошкент вилоят ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси МХХ Тошкент вилоят бошқармаси ходимлари тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда туриб, Қибрай туманида вақтинча яшовчи уй бекаси, 1989 йилда туғилган М.А. ўзининг шериги, Тошкент шаҳрида яшовчи, уй бекаси, 1981 йилда туғилган Ш.Ю. билан олдиндан тайёрлаб қўйилган виза ва чипта асосида олдиндан келишиб, Қибрай туманида яшовчи, уй бекаси, 1995 йилда туғилган, М.С.ни аэропорт орқали Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридаги «Дилфуза» исмли шахс ёнига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаб, жўнатиб юбораётган вақтларида ушланганлар.

Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан М.А., Ш.Ю. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «е,з» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.