Тўрт миллион сўм пули бўлган пластик картасини ўмарган эркак қўлга олинди

Jan 29 2018
(0) Comments

2018 йил 8 январь куни соат 14.00 ларда Олмалиқ шаҳар, Алпомиш кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган, В.К. таниши, Олмалиқ шаҳар, Ипак йўли кўчасида яшовчи, 1962 йилда туғилган, Н.Ч.ни уйида эркин йўл билан, меҳмонхонада стол устида турган, Н.Ч.га тегишли ҳисобида 4.000.000 сўм пуллари бўлган банк пластик карточкасини моддий манфаат кўриш мақсадида ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган, ўтказилган тезкор тадбир натижасида В.К. шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушланган.

Далилий ашё сифатида банк пластик карточкаси ҳамда шу карточка ҳисобидаги пул эвазига харид қилинган спорт кийими олинган.

Шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.