Икки нафар шахслар хонадондан уй-рўзғор буюмларини ўғирлашди

Jan 30 2018
(0) Comments

2018 йил 28 январь кунига ўтар кечаси, Чирчиқ шаҳар, 3-кичик туманда яшовчи, ёлланма ишчи, 1993 йилда туғилган, А.С. ва 1984 йилда туғилган, А.А.лар уйда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, Чирчиқ шаҳар, Ёшлик кўчаси, 2-уй, 1-хонадонда яшовчи, оилали, уй бекаси, 1980 йилда туғилган, Г.Р .нинг уйидан жами баҳоси 1.175.000 сўм бўлган «LG» русумли телевизори ва уй-рўзғор буюмларини моддий манфаат кўриш мақсадида ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар, ўтказилган тезкор тадбир натижасида А.С. ва А.А.лар ушланган.

Далилий ашё сифатида Г.Р.га тегишли уй-рўзғор буюмлари олинган.

Шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.