Ўзаро келишмовчилик натижасида ука акасига тан жароҳати етказди

Jan 30 2018
(0) Comments

2018 йил 28 январь куни соат 20.50 да Ангрен шаҳар ИИБга марказий шифохонадан тушган хабарга кўра, шу куни соат 20.30 ларда тез-тиббий ёрдам автомашинасида Ангрен шаҳар, 5/3-даҳасида яшовчи, 1983 йилда туғилган, Р.М. бел соҳасининг чап томонида санчилиб-кирган тан жароҳати билан олиб келиниб, ётқизилганлиги маълум бўлган.

Р.М. билан олиб борилган бирламчи тергов олди текширув ҳаракатлари давомида, у 28 январь куни соат 20.00 ларда, Ангрен шаҳар, 5/3-даҳасида жойлашган ахлатхонанинг олдидан ўтиб кетаётган вақтида эҳтиётсизлиги туфайли оёғи сирпаниб кетиши натижасида йиқилиб тан жароҳати олганлигини маълум қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тергов олди текширув ҳаракатлари давомида, у укаси, ёлланма ишчи, 1984 йилда туғилган, С.М.  билан ўзаро жанжаллашиб, натижада С.М. ошхона пичоғи билан акасини чап бел соҳасига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказганлиги аниқланган.

Далилиё ашё сифатида ошхона пичоғи олинган.

Шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.