Қуйичирчиқ туманида ўтган йилнинг май ойида бир бош отни ўғирлаб кетган шахс қўлга олинди

Jan 30 2018
(0) Comments

Қуйичирчиқ туманида, 2017 йилнинг 5 май кунига ўтар кечаси Абай маҳалласида яшовчи, 1963 йилда туғилган, А.С. га тегишли, шу маҳаллада жойлашган «Альфа» фермер хўжалиги даласида боғлиқ турган вақтида, ўғирлаб кетилган нархи тахминан 2.500.000 сўм бўлган бир бош отни ўғирлаган шахс қўлга олинди.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Қуйичирчиқ тумани, Қалмоқ маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган, Р.Х. содир этганликлари аниқланиб, ушланган.