Рашк оқибатида эр шаръий турмуш ўртоғига тан жароҳати етказди

Feb 01 2018
(0) Comments

2018 йил 30 январь куни соат 21.30 да Бўстонлиқ туман, Ғазалкент шаҳрида яшовчи, ёлланма ишчи, 1981 йилда туғилган, И.Н. маст ҳолда, шаръий турмуш ўртоғи, Ангрен шаҳар, Дукент қўрғонида яшовчи, уй бекаси, 1978 йилда туғилган, О.Д.нинг уйига кириш эшигини бузиш йўли билан кириб, уни фуқаро, Ангрен шаҳар, Дукент қўрғонида яшовчи, 1980 йилда туғилган, Р.А. билан бирга кўриб, ўзаро жанжаллашиб, И.Н. ошхона пичоғи билан О.Д.нинг танасига пичоқ билан уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ангрен шаҳар марказий шифохонасининг хулосасига кўра, О.Д.га санчилиб-кесилган тан жароҳати ва мастлик ҳолати ташхиси қўйилган.

Далилий ашё сифатида ошхона пичоғи ва О.Д.нинг қон доғлари билан кийимлари олиниб, И.Н. ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.