Қуйичирчиқ туманида гиёҳвандлик жинояти фош этилди

Feb 01 2018
(0) Comments

2018 йилнинг 25 январь куни соат 14.00 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган,  Ф.Ф. бошқарувидаги «ЛАДА-219220» русумли автомашинаси Қуйичирчиқ туман ҳудудида тўхтатилиб, текширилганда, автомашина салонидан полиэтилен пакетда вазни 575,5 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланиб, расмийлаштирилиб олинган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЎзР ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.