ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ПИЁДАЛАР ЎТИШ ЖОЙЛАРИГА ЁРҚИНРОҚ НУР ҚАЙТАРУВЧИ ОҚ-САРИҚ РАНГЛИ БЎЁҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

Feb 03 2018
(0) Comments

Бугунги кунда Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан вилоятнинг барча шаҳар-туманларида пиёдалар ўтиш жойларига оқ-сариқ рангли бўёқларидан фойдаланилмоқда.

Бу тажрибанинг афзаллиги шундаки, оқ-сариқ рангли пиёдалар ўтиш жойлари ёрқинроқ нур қайтариб, ҳайдовчиларнинг эътиборини жалб этади. Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда алоҳида аҳамиятга молик.

Вилоят ҳудудида нафақат мавжуд пиёдалар ўтиш жойлари янги кўринишга ўзгартирилмоқда, балки зарур жойларга янгитдан ташкил этилаяпти.

Янги кўринишдаги пиёдалар ўтиш жойлари йўлларнинг хавфли қисмларида пиёдалар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.