Икки аёл ва бир эркак хонадондан 5 ярим миллион сўмга яқин миқдордаги маиший анжомларни ўғирлаб кетишди

Feb 07 2018
(0) Comments

2018 йил 4 февраль кунига ўтар кечаси Ангрен шаҳар 2/2-даҳасида яшовчи, уй бекаси, 1979 йилда туғилган, Н.О.,  уй бекаси, 1986 йилда туғилган, Л.С. ва бўйдоқ, “Жавлон-Ойбек-Плюс” ширкатида ишчи, 1991 йилда туғилган, Р.Д.лар ҳеч ким йўқлигидан ва кириш эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан эшик орқали кириб, Ангрен шаҳар, 3/2-даҳа, 22А-уй, 18-хонадонда яшовчи, ёлланма ишчи, 1975 йилда туғилган, Е.М.нинг уйидан жами баҳоси 5.450.000 сўм бўлган “Самсунг” русумли телевизори, тюнери, чангютгич, электро дрель ва самбуферини моддий манфаат кўриш мақсадида ўғирлашиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Н.О., Л.С. ва Р.Д.лар ушланган. Далилий ашё сифатида улар томонидан ўғирланган маиший анжомлар олинган.

Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.