Спиртли ичимлик таъсирида 10 миллион сўмлик уй-рўзғор бумларини ўғирлаган икки шахс қўлга олинди

Feb 07 2018
(0) Comments

Бўстонлиқ туман ИИБга келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил 4 февраль кунига ўтар кечаси, номаълум шахс , Бўстонлиқ туман, Чорбоғ шаҳарчасида яшовчи, уй бекаси, 1967 йилда туғилган, Л.П.нинг уйи олдидаги гаражидан, эгалари йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, гараж ичидаги умумий баҳоси  10.000.000 сўм бўлган уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси  2-қисми «г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Бўстонлиқ тумани, Чорбоғ шаҳарчасида яшовчи, 1985 йилда туғилган, Т.Т. ва Р.В.лар маст ҳолда содир этганликлари аниқланиб, ушландилар.