Хотин эрига пичоқ билан тан жароҳати етказди

Feb 15 2018
(0) Comments

2018 йил 13 февраль куни соат 10.00 да Янгийўл туманида яшовчи, уй бекаси, 1984 йилда туғилган, Ш.Х. уйида, турмуш ўртоғи 1979 йилда туғилган, С.М. билан ўзаро жанжалашиб, жанжал натижасида Ш.Х. ошхона пичоғи билан С.М.ни қорин қисмига бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.

Туман касалхонасининг маълумотномасига кўра, С.М.га қорин қисмига санчилиб кесилган жароҳат етказилиб, ушбу ҳолат асосида қасддан оғир шикаст етказганлиги учун Ш.Х.га Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.