Ширкат ертўласидан қурилиш ашёларини ўғирлаб кетишди

Feb 19 2018
(0) Comments

2018 йилнинг 15 февраль куни соат 00.00 лардан 04.00 ларга қадар бўлган вақт оралиғида, Олмалиқ шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган Н.С. ва 1982 йилда туғилган С.А.лар ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, 1970 йилда туғилган, Ш.Т.нинг раҳбарлигидаги Олмалиқ шаҳар, Ибн Сино кўчаси, 77-уйда жойлашган хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг ертўласидан жами баҳоси 5.808.000 сўм бўлган пластик трубаларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида Н.С. ва С.А.лар ушланган.

Далилий ашо сифатида пластик трубалар олинган.

Олмалиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.