Тадбиркордан товламачилик қилиб пул ундирмоқчи бўлганлар ушланди

Mar 06 2018
(0) Comments

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳамкорликда Юқоричирчиқ туманида жойлашган «STANDART FOOD SALES» хусусий корхонасининг раҳбари 1981 йилда туғилган С.Н.нинг тадбиркорлик ҳуқуқларини ҳимоясига оид аризаси юзасидан ўтказилган тадбир давомида аниқланишича, «З.» ва «Н.» исмли шахслар унга тегишли бўлган савдо дўконида сунъий равишда жанжал кўтариб, савдо дўконидан харид қилинган маҳсулотлар учун харид чеки бермаганлиги ҳамда моддий ва маънавий зарар ундириш мақсадида Юқоричирчиқ туман ДСИга бориб, ариза ёзиш билан қўрқитиб, эвазига товламачилик йўли билан 10 миллион сўм миқдорида пул талаб қилганлар.

Ўтказилган тадбирда Паркент туманида яшовчи муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, уй бекаси, 1975 йилда туғилган Г.Р. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган, уй бекаси, 1960 йилда туғилган Н.Э.лар С.Ндан ушбу сўралган пулларни 1.5 миллион сўм миқдорида пул олишга келишиб, Юқоричирчиқ туман ДСИ биноси ёнида ушбу пул маблағларини олишган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Юқоричирчиқ туман прокуратураси томонидан  Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.