2018 йил 1-чораги якуни бўйича Тергов бошқармасининг ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

Apr 16 2018
(0) Comments

Жорий йилнинг 14 апрель куни Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармасининг 2018 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда тергов бошқармаси  ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2018 йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборот берилди.

Тергов бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан 2018 йил биринчи чораги давомида юритувга олинган жиноят ишлари, жами тергов қилинган ишлар бўйича ҳисоботлар тингланди.

Шунингдек, Тергов бошқармасига сервер ўрнатилиб, бошқарма ва унинг қуйи тизимларини боғловчи ягона локал тармоқ яратилди.

Барча ходимларни хизмат хоналарига веб-камералар ўрнатилиб, ҳар бир тергов ҳаракатини видеотасвирга олиш ва олинган видеотасвир туширилган дискни жинояти иши ҳамда назорат кузатув йиғма жилдига қўшиб бориш амалиёти йўлга қўйилди.

Ички ишлар вазирининг тегишли кўрсатмасига асосан вилоятнинг Чирчиқ шаҳар ва Бўка туман ИИБ эксперт-криминалистика гуруҳларида кимёвий лабораториялар ташкил этилиб, улар экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган барча замонавий техника жиҳозлари билан таъминланди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Ички ишлар органларининг тергов бўлинмалари ходимлари томонидан жиноятларни тергов қилиш ҳамда фош этиш самарадорлигини янада ошириш тўғрисида”ги 727-сонли Қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ баҳолаш мезонлари асосида юқори рейтинг кўрсатгичларига эришган Чирчиқ шаҳар, Бекобод ва Паркент туман ички ишлар бўлимлари ҳузуридаги Тергов бўлимлари жамоаси ҳамда 48 нафар ходимлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.