Газ ҳисоблагични давлат стандартидан ўтказиб бераман, деб алдаб фирибгарлик қилган шахс ушланди

Oct 20 2018
(0) Comments

Қибрай туманида 2017 йил май ойида 1992 йилда туғилган Ш.А. алдаш йўли билан 1968 йилда туғилган Ҳ.Н.ни ишончини суиистеъмол қилиб, «хонадонингиз газ лойиҳасини тузиб, газ ҳисоблагичингизни давлат стандартидан ўтказиб бераман» – деб алдаб, ундан бир миллион олти юз минг сўм пулларини олиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.