Чиноз туманида товламачилик қилган қиз ушланди

Oct 20 2018
(0) Comments

2018 йил 15 октябрь куни Чиноз туманида яшовчи М.А. ариза билан мурожаат қилиб, таниши Д.Ж. уни қўрқитиб, яшаш уйига бориб жанжал қилиб, шарманда қилиши ва оиласини бузишини, уни устидан номусимга тегди деб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишини, ушбу ҳаракатларни қилмаслик эвазига 100 АҚШ долларини талаб қилганлигини маълум қилган.

Чиноз туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир жараёнида Д.Ж. 100 АҚШ долларини М.А.дан  товламачилик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.