Чирчиқда ўғирлик содир этган гуруҳ қўлга олинди

Oct 20 2018
(0) Comments

Чирчиқ шаҳар ИИБга уй бекаси 1961 йилда туғилган М.Ч. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида номаълум шахс уйига девордан ошиб тушиш йўли билан кириб, уйи меҳмонхонасидан жами баҳоси беш миллион олти юз минг сўм бўлган “Айпад-2” русумли планшети ва бир жуфт тилла зираги ва тилла занжирини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-табирлар давомида ушбу жиноятни, 1990 йилда туғилган Ғ.Н., 1992 йилда туғилган Ф.С. ва уй бекаси 1987 йилда туғилган З.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.