Чинозда талончилик қилган шахс қўлга олинди

Oct 23 2018
(0) Comments

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 2018 йил 20 октябрь куни Хўжа маҳалласида яшовчи М.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 октябрь куни номаълум шахс Бунёдкор маҳалласида жойлашган “777” қахвахонаси олдида унинг чўнтагидан 300 минг сўм пулини олиб кетганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ҳамза маҳалласида яшовчи О.К. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.