Янгийўл шаҳрида муқаддам судланган шахс маст ҳолда икки йигитга пичоқ урди

Oct 23 2018
(0) Comments

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи муқаддам судланган А.Ж. маст ҳолда Мезон маҳалласида ўзаро жанжал сабаб Ж.Б.га ҳамда унинг жияни Н.Б.га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Ж.Б. ва унинг жияни тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган. А.Ж. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.