Қуйичирчиқ туманида эркак ўзаро жанжал оқибатида уйини ёқиб, никоҳсиз турмуш ўртоғига жароҳат етказди

Oct 23 2018
(0) Comments

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида шу йил 22 октябрь куни Дўстобод шаҳрида яшовчи М.Б. уйида бирга яшовчи расмий никоҳсиз турмуш ўртоғи Е.П. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал сабаб М.Б. уйи ойналарини синдириб хўжаликда ишлатиладиган суюқликни (разбавитель) дераза, ром ва пардага сепиб ёқиб юборган.

Е.П. эса ёнғинни ўчириш учун пардани тортган вақтида ёнаётган парда унинг устига тушиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб олиб борилмоқда.