Дубайдан телефон олиб келишни ваъда қилиб, танишини 26 минг АҚШ долларига чув туширган шахс ушланди

Oct 29 2018
(0) Comments

2018 йил 5 июнь кунидан 10 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида 1971 йилда туғилган У.А. алдаш йўли билан якка тартибдаги тадбиркор 1990 йилда туғилган Қ.Қ.ни ишончини суиистеъмол қилиб, “БААнинг Дубай шаҳридан Айфон-Х русумли уяли алоқа телефонларини олиб келиб бераман” – даб алдаб, ундан 26 минг АҚШ долларини олиб кетиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.