Зангиота туманида қурилиш моллари дўконидан пулларни ўғирлаган шахс ушланди

Oct 29 2018
(0) Comments

2018 йил 20 октябрь куни соат 23.30 ларда номаълум шахс Зангиота туманида жойлашган «Қурилиш моллари» дўкони раҳбари 1977 йилда туғилган Б.Э.га тегишли ушбу дўкони дам олиш хонасидан 130 АҚШ доллари ва бир миллион сўм пулларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни шу дўконда ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 1997 йилда туғилган И.Х. содир этганлиги аниқланиб ушланган.

Зангиота туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан  жиноят иши қўзғатилган.

Ашёвий далил сифатида ўғирланган пуллар олинган.