Оҳангарон туманида ўғирланган тўрт бош қорамоллар эгасига қайтарилди

Oct 29 2018
(0) Comments

Оҳангарон туман ИИБга 1981 йилда туғилган А.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2018 йил 23 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Дўстлик қишлоғида жойлашган яйловдан унга тегишли умумий баҳоси 16 миллион сўм бўлган тўрт бош қорамолларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни, Нурафшон шаҳрида яшовчи 1959 йилда туғилган В.С. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Далилий ашё сифатида тўрт бош қора моллар олинган.