Қуйичирчиқ туманида 1 кг.дан ортиқ гиёхвандлик моддасини сақлаётган фуқаро қўлга олинди

Oct 29 2018
(0) Comments

2018 йил 14 октябрь куни соат 10.00 да ўтказилган тадбир давомида Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1989 йилда туғилган И.Г.ни уйи гумонланиб текширилганда омборхонаси том қисмидан вазни 1043,3 грамм «марихуана» гиёҳванд моддасини ўзининг истеъмоли учун сақлаётгани аниқланган.

Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан И.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.