МАКТАБ ЎҚУВЧИСИНИ УРИБ ЮБОРГАН “ИСУЗУ” ҲАЙДОВЧИСИГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Nov 13 2018
(0) Comments

2018 йил 18 октябрь куни соат 12.00 ларда Пискент туманида яшовчи, “Нурафшон автотранс-сервис” МЧЖда ҳайдовчи, 1984 йилда туғилган Н.З. «Исузу» русумли автобусни “Тошкент-Нурафшон” йўналиши бўйлаб Нурафшон шаҳри ҳудудида бошқариб кетаётиб, пиёда, 5-синф ўқувчиси 2007 йилда туғилган М.Ш.ни уриб юборган.

Оқибатда пиёда, вояга етмаган М.Ш. тан жароҳати олиб касалхонага ётқизилган.

Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.