МАСТ ҲОЛДА КАФЕДА ЖАНЖАЛЛАШГАН ШАХСЛАРГА НИСБАТАН ЖИНОЯТ ИШИ ҚЎЗҒАТИЛДИ

Nov 13 2018
(0) Comments

2018 йил 10 ноябрь куни соат 20.30 ларда Оҳангарон шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Ш.Т., 1999 йилда туғилган С.О. ва 1998 йилда туғилган А.Х.лар маст ҳолда  Оҳангарон шаҳар Намуна маҳалласида жойлашган “Ёшлик” кафесида ўзаро жанжаллашиб, жанжал оқибатида бир-бирларига пичоқ билан тан жароҳати етказганлар. Оқибатда Ш.Т. ва С.О.лар тан жароҳати олиб касалхонага мурожаат қилганлар.

Оҳангарон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2018 йил 11 ноябрь куни ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.