ФУҚАРОЛАРНИ ФОҲИШАЛИК УЧУН ЁЛЛАБ ОЛИБ КЕТАЁТГАН АЁЛ ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Nov 13 2018
(0) Comments

2018 йил 29 сентябрь куни Тошкент вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Нурафшон шаҳрида яшовчи 1986 йилда туғилган Ш.Х., Қашқадарё вилоятида яшовчи 1994 йилда туғилган Н.Э. ва Янгийўл туманида яшовчи 1987 йилда туғилган Г.В. ларни Қозоғистон Республикасида истиқомат қилувчи “Рима” исмли шахснинг уйига фоҳишалик билан шуғулланиш учун ёллаб, олиб кетаётган вақтда ушланган.

Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ш.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.