“ЧОКОТЕЛЛА” ИДИШИДА ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ САҚЛАБ КЕЛГАН ШАХС ФОШ ЭТИЛДИ

Nov 13 2018
(0) Comments

2018 йил 09 ноябрь куни соат 12.30 да Янгийўл туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Янгийўл туманида яшовчи 1986 йилда туғилган Д.Ю.нинг уйи гумонланиб текширилганда, томорқасидаги полиз экинларини қишки мавсумга сақлайдиган ҳандак ичидаги картошка маҳсулотлари тагидан иккита 1 литр ҳажмдаги шиша банкалар, “Чокотелла” ва “Нескафе Нан 1” ёзувли темир банкалар ичидан умумий вазни 350, 7 грамм «марихуанна»  гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Д.Ю. ушбу гиёҳвандлик воситаларини ўзини истеъмоли учун сақлаётганлигини маълум қилган.

Янгийўл туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.