6 МИЛЛИОН СЎМЛИК ҚОРАМОЛНИ ЎҒИРЛАГАН ШАХС УШЛАНДИ

Nov 13 2018
(0) Comments

2018 йил 2 август куни Қуйичирчиқ туман ИИБга 1991 йилда туғилган М.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида 2018 йил 28 июль куни соат 10.30 дан 12.30 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, хеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан, Қуйичирчиқ тумани Жумагул маҳалласи ҳудудида жойлашган дала ёқасидан унга тегишли баҳоси 6.000.000 сўм бўлган 1 бош қора молини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Қуйичирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Қуйичирчиқ туманида яшовчи 1976 йилда туғилган Ш.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.