Бўстонлиқ туманида фуқаро хонадонлари ва дала ҳовлилардан ўғирлик содир этилишини олдини олиш мақсадида, аҳоли билан мулоқот ўтказилди

Dec 06 2018
(0) Comments

«Ўз уйингни ўзинг асра». Бу ибора ҳар биримизнинг онгу шууримизга сингиб кетган. Шу ўринда аҳоли тафаккурида ўз мулкини, ўз уйини қаровсиз қолдирмаслик, ҳуқуқбузарлик содир этилишига шароит яратиб бермаслик юзасидан тушунтириш ва тарғибот тадбирлари амалга ошириб келинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этишда профилактика тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жумладан, Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан маҳаллаларда фуқаро хонадонлари ва дала ҳовлилардан ўғирлик содир этилишини олдини олиш мақсадида, аҳоли ўртасида мулоқот олиб борилди.

Мулоқот давомида ҳар бир маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига йўл қўймаслик, бу борада оила, маҳалла, таълим муассасалари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилди. Содир этилган ҳуқуқбузарлик оқибатлари билангина эмас, балки унинг барвақт олдини олиш ҳамда содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф қилишга асосий эътибор қаратилди.

Хусусан, туман ҳудудида содир этилган ўғирлик жиноятларининг аксарияти қаровсиз қолдирилган хонадонлар, дала ҳовлиларда содир этилганлиги ҳақида айтиб ўтилиб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, видеокузатув мосламалари ўрнатиш, маҳалла ҳудудида маҳалла посбони ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, муҳокама давомида маҳалла фаолларининг бу борадаги фикрлари тингланди.

Бугун жамиятимизда ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари баробарида, уларни содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф қилишга асосий эътиборни қаратилмоқда.

Бунда ўзаро ҳамкорлик: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик ташкилотлари, ҳар бир фуқаро ташаббус кўрсатса, кутилган натижага эришилади.