Бўка туманида мол ўғирлиги фош этилди

Dec 09 2018
(0) Comments

Маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни ташкил этишда профилактика тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тошкент вилоятининг шаҳар-туманларида ички ишлар органларининг тунги гуруҳга жалб этилган ходимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Жасорат” клуби, маҳалла посбонлари ҳамда бошқа жамоатчилик вакиллари иштирокида тунги гуруҳлар ташкил этилиб, содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан маҳаллалар, кўчаларда патрул йўналишларида ишлар ташкиллаштирилмоқда.

Жумладан, Бўка туманида тунги гуруҳлар томонидан мол ўғирлиги фош этилди.

2018 йил  08 декабрь кунидан 09 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Бўка тумани, Кўкорол маҳалласида яшовчи нафақахўр, 1954 йилда туғилган  М.О.нинг яшаш хонадони ҳовлисининг деворини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, молхонасида боғлиқ турган, бозор нархи жами 20.000.000 (Йигирма миллион) сўм бўлган икки бош қора молларини яширин равишда ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ушбу жиноятни 1990 йилда туғилган М. Д., 1997 йилда туғилган Х. А. ва 1997 йилда туғилган М.Ш. лар содир этганлиги аниқланди, ашёвий далил сифатида икки бош қорамол олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бўка тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.