Бўстонлиқ туманида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Dec 10 2018
(0) Comments

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, Бўстонлиқ тумани Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижросини назорат қилиш гуруҳи ҳисобида турувчи маҳкумлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, ҳозирги кунда ишсиз юрганларни бандлигини таъминлаш ва уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Бўстонлиқ туманида ўтказилган сайёр суд мажлисида жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганликлари ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб, тузалиш йўлига ўтган 4 нафар озодликни чеклаш жазоси тайинланган, 4 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган маҳкумларга нисбатан инсонпарварлик далолатномалари қўлланилиб, Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан ўталмаган жазо муддатларидан илгари шартли равишда озод қилиниб, жазоларни ижросини назорат қилиш гуруҳи ҳисобидан чиқарилди.

Шунингдек, суд мажлисида суд томонидан Жиноят Кодексининг 46-моддасига биноан, маҳкумлар Ў.О. ва Р.В.лар муқаддам суд томонидан тайинланган ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ўташдан қасддан бўйин товлаганликлари ва ўз зиммаларига юкланган мажбуриятларни бажармаганликлари учун ўталмаган жазо муддатларини шу муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоларига алмаштирилди.

Ушбу тадбирларнинг ўтказилишидан асосий мақсад – жиноятга жазо муқаррарлигини тушунтириш баробарида, жамиятда адолат, инсонийлик тамойилларини устуворлигини таъминлаш, адашиб жиноят кўчасига кирган фуқароларимизни жамиятга қайтариш, соғлом ижтимоий муҳитни қарор топтиришдир.