Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент вилоятида жойлашган объект раҳбарлари билан сайёр амалий ўқув йиғинлари ўтказилмоқда

Dec 13 2018
(0) Comments

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 май кунидаги “Ёнғин хавфсизлиги соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2991-сонли Қарорига мувофиқ, Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган ижтимоий соҳа объектлари, тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, давлат аҳамиятига эга ёки ёниш-портлаш хавфи юқори бўлган объект раҳбарларини Ёнғин хавфсизлиги асослари йўналишида ўқитиш мақсадида, Чирчиқ шаҳрида жойлашган “Кимёгарлар” саройида сайёр амалий ўқув йиғини ўтказилди.

Мазкур йиғилишда 200 дан ортиқ объект раҳбарлари, Тошкент вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти иштирок этдилар.

Тадбирнинг кун тартибига асосан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Д.С.Қамбаров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти бошлиғи юридик фанлар доктори, полковник Н.С.Нарматов, Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи полковник Т.Т.Ариповларнинг маърузалари тингланди.

Шунингдек, тасдиқланган дарс жадвали асосида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги институти профессор-ўқитувчилари томонидан маъруза машғулоти ўтказилди.

Машғулот сўнгида ёнғин ўчириш автомобиллари ва бирламчи ёнғин ўчириш техник воситаларининг кўргазмаси намойиш этилди.

Чирчиқ шаҳрида жойлашган “MAXAM-CHIRCHIQ” АЖ ҳамда “Uz-Tex” МЧЖларда корхоналарнинг технологик жараёнлар ва ёнғинга қарши муҳофазаси ўрганилди.

Ушбу объектларнинг раҳбар ва ишчи-хизматчилари билан учрашувларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган масалалар юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.