Тошкент вилояти ИИБ ходимлари Бўка туманидаги 15-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйларига ташриф буюриб, болажонларга байрам совғалари улашди

Dec 31 2018
(0) Comments

«Янги йил байрами» муносабати билан  Тошкент вилояти ИИБ ходимлари Бўка туманида жойлашган 15-сонли ва Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйларига ташриф буюрдилар.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси томонидан мана бир неча йилдирки, болажонлар учун меҳр-мурувват тадбирларини ўтказиб бориш хайрли анъанага айланган.

Бошқарма раҳбарияти ҳамда вилоят ички ишлар органлари ходимларининг бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан болажонларга атаб олиб келинган совға-саломлар ўз эгаларига топширилди.

Сўзга чиққан Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти болажонларга ўзларининг самимий тилакларини билдирдилар.

Шунингдек, байрам туҳфаларини мамнуният билан қабул қилган болалар иштирокида тайёрланган эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлар тадбир қатнашчиларига бирдай манзур бўлди.

Албатта, ушбу тадбирларнинг туб заминида меҳр ва эътиборга муҳтож ёш қалбларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш каби эзгу фазилатлар мужассамлиги шубҳасиз.