Муносиблар тақдирланди

Feb 19 2019
(0) Comments

2019 йил 15 февраль куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри “Металлург” маданият саройида “Намунали таянч пунктлари ва фаол жамоатчилик вакиллари”  ўртасида вилоят кўрик танловининг якуний босқичи ва ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида кейинги вақтларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилди. Бунда мамлакатимизда ташкил этилган ички ишлар органлари профилактика хизматининг алоҳида ўрни бор. Мазкур соҳа ривожида, тизимда анъанавий равишда ўтказиб келинаётган “Ички ишлар органларининг намунали таянч пунктлари кўрик-танловининг аҳамияти беқиёс. Мазкур кўрик-танловни ўтказишдан асосий мақсад профилактика хизматини янада ривожлантириш, яхши натижаларга эришаётган таянч пунктлари ходимларини эътироф этиш ва тақдирлаш, танлов давомида ўзаро тажриба алмашиш имкониятига эга бўлишларини таъминлашдан иборатдир.

Тадбир давомида Олмалиқ шаҳар “Металлург” Маданият саройи  фоесида намунали таянч пунктлари ўртасида бўлиб ўтган вилоят танлови материаллари, ишларидан намуналар, фотосуратлар, диограммалар, схема ва чизмалар акс эттирилган бўлиб, тадбир иштирокчиларига масъул ходимлар томонидан шархлаб берилди.

Танлов давомида;

“Намунали таянч пунктлари”
Энг фаол профилактика инспектори
Ички ишлар органлари бошлиқларининг
энг фаол ёшлар масалалари бўйича  ўринбосари
Энг фидоий сектор раҳбари
“Энг фидоий  маҳалла раиси”
“Энг фаол маҳалла посбони”
Ибратли хотин-қизлар қўмитаси раиси
“Адолатли Яраштириш комиссияси”
“Энг фаол ёшлар етакчиси”
Хотин-қизлар билан ишлаш ва
оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни
 мустаҳкамлаш бўйича фаол мутахассис

каби жамоатчилик вакиллари номинациялар бўйича муносиб тақдирланиб, ғолибларга қимматбахо совғалар топширилди.

Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартибини сақлаш, таянч пункити ҳудудида аҳолининг турмуш даражаси оширилганлиги, замонавий ва кўркамлиги учун
“Намунали таянч пунктлари” номинацияси бўйича;

1-ЎРИН

ЧИНОЗ ТУМАНИ “ТОНГ ЮЛДУЗИ”  МАХАЛЛА
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ 279-СОНЛИ ТАЯНЧ
ПУНКИТИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ЛЕЙТЕНАНТ 
ПОЛВОНОВ АЗАМАТ АКМАЛОВИЧ 

2-ЎРИН

БЕКОБОД ШАҲАР “ИСТИҚЛОЛ”  МАХАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИГА
ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ 38-СОНЛИ ТАЯНЧ ПУНКИТИ
ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ЛЕЙТЕНАНТ 
ЖЎРАЕВ ФУРҚАТ ШУХРАТОВИЧ 

3-ЎРИН

ҚИБРАЙ ТУМАНИ “БАЙТҚЎРҒОН”  МАХАЛЛА ФУҚАРОЛАР
ЙИҒИНИГА ХИЗМАТ КЎРСАТУВЧИ 152-СОНЛИ ТАЯНЧ ПУНКИТИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ ЛЕЙТЕНАНТ

ЮСУПОВ БАХОДИР ЭРГАШЕВИЧ

 

Ғолибларни Тошкент вилояти ҳокими Ибрагимов Ғуломжон Иномовични муборакбод этиб, фахирли ёрлиқлар ва мукофотларни топширди.

Юксак касб маҳорати ва ҳуқуқий маданияти, хизматга бўлган муносабати, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик  ва жиноятчиликка қарши курашишда  мардлик,  довюраклик намуналарини кўрсатган
“Энг фаол профилактика инспектори” номинацияси бўйича;

1-ЎРИН

ЯНГИЙЎЛ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ  ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЛИМИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАЯНЧ
ПУНКТЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ КАТТА ЛЕЙТЕНАНТ 
ТОШЕВ АНВАР АТХАМОВИЧ 

2-ЎРИН

ЯНГИЙЎЛ ШАҲАР ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ  ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЛИМИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАЯНЧ
ПУНКТЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ КАТТА ЛЕЙТЕНАНТ 
АБДАЛИЕВ ШЕРЗОД САИДУМАРОВИЧ 

3-ЎРИН

ҚУЙИЧИРЧИҚ ТУМАН ИЧКИ ИШЛАР БЎЛИМИ ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ БЎЛИМИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТАЯНЧ
ПУНКТЛАРИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ КАТТА ЛЕЙТЕНАНТ
ПЎЛАТОВ ИСКАНДАР АРТИКАЛИЕВИЧ

Ғолибларни Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Арипов Тохир Тўлқинович муборакбод этиб, фахирли ёрлиқлар ва мукофотларни топширди.

2018 йил якуни бўйича “таянч пунктлари ўртасида”ги вилоят кўрик танловининг якуний босқичи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткролар, эстрада хонандалари, хамда миллий театр актёрлари иштирокида қизғин ва байрамона рухда ўтказилди.

Барча ғолибларни яна бир бор чин дилдан муборакбод этиб, ҳалқимиз фаровонлиги ва осойишталигини таъминлаш йўлида куч-қувват, соғлиқ омонлик тилаб қоламиз.

Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати.