Ишончни суистеъмол қилган талончи қўлга олинди.

Mar 14 2019
(0) Comments

 

Жорий йилнинг 11 март куни номаълум шахс Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Ёнариқ маҳалласида яшовчи З.С.(исмли аёл)ни шу маҳалла ҳудудида “Самсунг” русумли мобиль телефонини фойдаланиш учун олиб, воқеа жойидан яширинган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Оққўрғон тумани С.Сегизбоев маҳалласида яшовчи Б.Х. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.