77

“Наврўз” умумхалқ байрамини кўнгилдагидек ўтказишга тайёргарлик кўрилмоқда

Mar 15 2019
(0) Comments

Айни вақтда республикамизнинг барча ҳудудларида “Наврўз” умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида жамоат тартибини ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, байрамни кўтаринки руҳда, тинч ва осойишта ўтказиш бўйича зарурий ишлар бошлаб юборилди. Айниқса, байрам сайллари ташкил этиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш юзасидан республика ички ишлар органлари ходимларидан янада ҳушёр бўлиш талаб этилади.

Тошкент вилояти ҳудудида байрам тадбирлари 22 шаҳар ва туманларининг марказларида жойлашган 23 майдон, истироҳат боғлари, ва ҳиёбонларида халқ сайли тариқасида ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, Ички ишлар ходимларнинг мазкур байрамга шайлигини кўздан кечириш мақсадида бугун шахсий таркиб ўртасида саф кўриги бўлиб ўтди. Унда ходимларнинг хизмат вақтидаги ташқи кўриниши, кийимлари, керакли ҳужжат ва анжомлари кўздан кечирилиб, фуқаролар билан муомала қилиш маданиятига эътибор қаратилиши ҳақида кўрсатмалар берилди.

Тадбир якунида вазирликнинг Қоровул қўшинлари намунали-кўргазмали оркестри томонидан ижро этилган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги мусиқа садолари остида шахсий таркибнинг тантанали сафда юриши ҳам ташкил этилди.

 

Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати.

Leave us a comment