6996

Жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Mar 29 2019
(0) Comments

Бугун Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ички ишлар вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси ҳамда ушбу йўналишда профилактика инспекторларининг устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида Вазирлик бош бошқарма, бошқарма, ИИВ таълим муассасаларининг раҳбар ва масъул ходимлари ҳамда мамлакатимиз ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи генерал-майор Қутбидин Бурхонов очиб берди. Унда ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармасибошлиғининг ўринбосари Даврон Азизов ва бўлим бошлиғи подполковник Азим Султонов ОАВ вакилларига юқоридаги қарорнинг ижроси доирасида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берди.

Жумладан,“Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари раҳбарлари лавозимлари тугатилиб, уларнинг штат бирликларини сақлаб қолиш ҳисобидан профилактика инспекторларининг  жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари лавозимлари жорий этилгани, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ички ишлар органларига амалий ёрдам кўрсатишлари учун республикада фаолият кўрсатиб келаётган 9 022 тамаҳалла фуқаролар йиғинларидан 20 мингдан зиёд номзодлар ўрганилиб, тегишли рўйхатлар шакллантирилгани, ҳозирда уларни ишга жойлаштириш борасида иш олиб борилаётгани таъкидланди.

Шу билан бирга, республикамизнинг барча туман, шаҳар ва маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ва жиноятчиликни барвақт олдини олишда ички ишлар органларига яқиндан ёрдам берувчи 38 мингга яқин“Фидокор ёшлар”жамоатчилик патруль гуруҳлари аъзолари рўйхатлари шакллантирилгани ҳамдажиноятчиликка қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида,  мамлакатимизнинг барчамаҳаллаларида туну-кун фаолият олиб борувчи 6 523 та жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилгани айтиб ўтилди.

Айнан мазкур ислоҳотлар натижасида, жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида республика бўйича жами 4 246 та жиноят рўйхатга олиниб, аввалги йилнинг ушбу даврига нисбатан 1 565 тага ёки 26,9 фоизга камайишга эришилгани,мавжуд 9 022 та маҳаллаларнинг 7 577 тасида умуман жиноят содир этилишига йўл қўйилмагани конференция иштирокчиларида қизиқиш уйғотди ҳамда ушбу натижалар юзасидан қизғин савол-жавоблар ўтказилди.

Ўз ўрнида ижобий натижалар қўлга киритилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган бир қатор профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик ташкилотлари вакиллари рағбатлантирилгани ҳам тадбирда айтиб ўтилди.

Тадбир давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган ҳамда соҳа фаолиятида айрим эътибордан четда қолаётган ҳолатлар юзасидан ҳам саволлар бериб, тўлақонли жавоб олдилар.

 

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.

Тошкент вилояти ИИБнинг телеграм ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаси t.me/tviib манзилда кузатиб боринг.

Leave us a comment