322

Ўзбекистонда жиноятчилик 27 фоизга камайди.

Mar 29 2019
(0) Comments

 

Жорий йилнинг икки ойида 4 минг 246 жиноят содир этилган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга камайган

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда.

 

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, жойларда амалий ёрдам кўрсатиш учун Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари таркибидан доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилди;

 

жиноятларни тезкор фош этиш бўйича ҳудудларда тажрибали ходимлар (экспертлар, криминалистлар, терговчилар)дан иборат ишчи гуруҳлар тузилди;

 

жорий йилнинг 1 мартидан электрон жиноий-хуқуқий статистика оид ягона ахборот тизими ишга туширилди;

 

онлайн режимида назорат имконини берувчи фош этилмаган жиноятларнинг ягона электрон базаси яратилди;

 

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи органларнинг ҳамкорлигини таъминловчи дастурий илова яратилди ҳамда Навоий вилоятида синов тариқасида ишга туширилди;

 

ихтиёрий таслим бўлса, эҳтиёт чораси ўзгартирилиши ҳақида қидирилаётган шахсларнинг қариндошларига тушунтиришлар берилмоқда.

 

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг икки ойида: 4 минг 246 жиноят содир этилган, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга камайган;

 

Айни пайтда Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3жиноят тўғри келмоқда (бу кўрсаткич Тожикистонда – 40, Озарбайжон – 44, Молдова – 150, Россия – 225, Қозоғистон – 240 ни ташкил этади).

 

Жиноятчилик даражаси ўтган йилга нисбатан 26,5 фоизга камайган.

 

Жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларнинг 277 нафари ушланди, 346 та жиноят иши судларга юборилди.

 

Фош этилмаган жиноятлар сони ўтган йил билан солиштирганда 40 фоизга камайган.

 

Содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳат етказиш, номусга тегиш жиноятлари тўлақонли фош этилди.

 

Жиноят содир этган 93 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланди.

 

Мазкур йўналишдаги ишлар давом этмоқда. ЎзА

Leave us a comment